Xurshid Karim. Muallifning She'ri
Кимлар ташлаб кетсалар, туғиб,
Ким боласин ўлдирса бўғиб,
Нопок бўлса қанча қадамлар,
Яна нима бўлсин одамлар.
Ўғил ичиб отасин урса,
Ким қизларин фаҳшга сурса,
Битта жинслар никоҳлар қурса,
Яна нима бўлсин одамлар.
Аллоҳ берган жинсидан тониб,
Бошқа жинсга ўтсалар,ёниб,
Эрни,аёл қилса бугун Тиб,
Яна нима бўлсин одамлар.
Ғийбат оддий кундалик бўлса,
Меҳр,,қоғоз'' пулчалик бўлса,
Савоблармас,гуноҳлар тўлса,
Яна нима бўлсин одамлар.
Ҳамма молу,дунёни деса,
Ҳақлик қолиб рўёни деса,
Одам,одам гўштини еса,
Яна нима бўлсин одамлар.
Асли,азал гирдобли дунё,
Заҳри,заққум зардобли дунё,
Тўлғонади ниқобли дунё,
Яна нима бўлсин одамлар.
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri
Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri
Bahodirov. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
Xurshid Karim. Muallifning She'ri