Носиржон ЖЎРАЕВ. Muallifning She'ri
Бу енгил ҳавода учар оғир дард,
Ҳар ютум нафасда хавотир энди.
Худо бандасига қўйди нозик шарт:
Қўлингдан келгани дуодир энди.
Бу гал баҳор қиммат тутди сирларни –
Ўриклар гуллаган бу мавсумларни.
Биз қадрин билмаган табассумларни
Ниқобга яширмоқ раводир энди.
Дунёга тож эдинг, Инсони шариф,
Тожга муҳтожмидинг, Инсони шариф.
Бошинг – иситмада ёнган Ер шари,
Тожнинг ҳар зарраси балодир энди.
Мен кеча қўлимни узатган одам,
Қўлим писанд этмай кузатган одам,
Ўзи билмай умрим узайтган одам,
Сенга қўл узатмоқ хатодир энди.
Кимсасиз кўчалар, бўм-бўш боғларда
Аччиқ бир ҳақиқат кезар оҳлардай:
Болалар яйраши керак чоғларда
Кўргани ҳадикли дунёдир энди.
Худо синабдими – демак, эслабди,
Ўзининг қудратин такрор эслатди.
Синов шамоллари бекор эсмабди,
Имтиҳон – ҳар кимга баҳодир энди.
Сен – не имтиҳондан омон ўтган халқ,
Бошидан не яхши-ёмон ўтган халқ,
Қонингдан қонимга имон ўтган, халқ,
Бир-бировга меҳринг шифодир энди.
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
Lochinbek Sharopov. Muallifning She'ri
Ibrohimbek BAHODIROV. Muallifning She'ri
Bahodirov. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
No'malum. Muallifning She'ri
Xurshid Karim. Muallifning She'ri
No'malum. Muallifning Hikoyasi
Xurshid Karim. Muallifning She'ri